Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2020-04-09 13:54:56    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков ва сектор раҳбарлари бозордаги таъминот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навосини мунтазам назорат қилиб бормоқдалар.

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган карантин даврида аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун барча тадбирлар кўриляпти. Нарх-навонинг асоссиз ошиб кетиш ҳолатларининг олди олинмоқда.

Туман ҳокими бугун деҳқон бозори ҳамда Янги дўкон, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жараён билан танишди. Карантин даврида деҳқон бозорида ва озиқ-овқат дўконларида одамларнинг бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳсулотларнинг етарли даражада таъминланганлиги ва нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳолатлари ўрганилиб, сотувчилар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.

         Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати