Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ БАЁНОТИ

×

 2020-04-08 14:59:33    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика миқёсида карантин тартибига риоя этиш учун барча аҳолига уйда қолиш тавсияси берилганидан сўнг, Эшонгузар хўжалик ҳисобидаги реаблитация бўлимига мурожаат этаётган беморлар сонининг камайиши кузатилди. Бу ҳолат эса, кунлик тушум маблағларининг камайишига олиб келди. Шуни таъкидлаш керакки, реаблитация бўлимида ишловчи ходимларнинг ойлик иш ҳақи даволанган беморлар тўлаган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Карантин туфайли жамоат транспортлари қатнови тўхтатилганлиги сабабли ходимларнинг кунлик харажатлари, тўланадиган иш ҳақига мос келмай қолди. Юқоридаги ҳолатлар инобатга олиниб, Эшонгузар реаблитация бўлими фаолиятини вақтинча тўхтатиш ва ишловчи ходимларнинг розилик аризаларига асосан, ўз ҳисобидан таътилга чиқишларига рухсат берилган.

Тиббиёт бирлашмасининг 28.03.2020 йилдаги № 86 сонли буйруғига асосан, юқумли касалликлар бўлимига карантинга олинган фуқаролар ётқизилиб, кучайтирилган тартибдаги иш режимига ўтказилгач, Эшонгузар реаблитация бўлими ўрнига ўта хавфли бўлмаган беморлар учун юқумли касалликлар бўлими ташкилланиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Шикоятда: “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Эшонгузар маҳалласидаги реабилитация шифохонаси ходимлари иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқарилди. Шифохонамиз биноси эса вақтинча туман юқумли касалликлар бўлимига олиб берилди. Хўш, тирикчиликсиз қолган шифокор ва ҳамшираларни ким иш билан таъминлайди? Кун кечиришимиз учун зарур маблағни ким беради? Ахир, президентимиз коронавирус пандемияси хавф солаётган пайтда ҳеч ким ишсиз ва маблағсиз қолмаслиги керак демоқда-ку! Ҳокимият, прокуратура, касаба уюшмаси ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олсин” деб мурожаат қилинган.

Ушбу мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида Эшонгузар реаблитация бўлимида ишловчи барча ходимлар билан суҳбат ўтказилганида, уларни бу шикоятга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳамда розиликлари билан ўз ҳисобларидан таътилга чиққанликларини маълум қилишди.

Айни кунларда тиббиёт бирлашмасида коронавирус инфекциясини тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида кучайтирилган режимда иш олиб борилмоқда. Мамлакатимизда ёшу-қари яшаш уйларида жонажон юртимизга келган офат – коронавирусни тезроқ даф бўлишини сўраб дуо қилиб турган бир пайтда, у ерда ишлаётган ходимлар фикрини билмасдан туриб айб қидириш, халқ тили билан айтганда, “тирноқ остидан кир излаш”га кирмайдими?

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати