Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУНЛИК ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2020-04-08 08:41:44    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Ирқ ва миллат танламас, чегара билмас коронавируснинг мамлакатимизга кириб келган илк кунлариданоқ унга қарши курашишга киришилди. Айни кунларда Қўштепа туманида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси ва барча сектор раҳбарларининг сайи-харакатлари билан туман санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан кунлик дезинфекция ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.

Хусусан, туман санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан доимий дезинфекция ишлари маҳалалларда, кўчаларда, идора ва ташкилотларда олиб борилмоқда. МФЙ ҳудудларига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бириктирилган ходимлар ҳам кунлик зарарсизлантириш тадбирларида фаол қатнашмоқдалар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати