Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

×

 2020-03-30 15:27:10    113

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида грант амалга оширилади. 2019 йил 5 март куни Қўштепа туманидаги 13 давлат мактабгача таълим ташкилотига 49. 644 АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилган эди.

Яқинда  лойиҳа муаллифи туман мактабгача таълим бўлими мудири И. Махмудова Ўзбекистондаги Япония элчихонасининг Иқтисодий бўлимига лойиҳанинг муваффақиятли якуни ҳақида ҳисобот топширди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ажратилган маблағлар ҳисобига мактабгача таълим ташкилоти ўтган йилнинг ноябрь ойида қулай ва замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган. Файз МФЙ ҳудудидаги болажонлар бу туҳфадан жуда мамнун бўлдилар. Яратилган шароитдан нафақат болажонлар, хатто уларнинг ота-оналари ҳам мамнун.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати