Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТЎРТИНЧИ СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН

×

 2020-02-28 15:37:35    157

PDF юклаш
Чоп этиш


4-сектор раҳбари, Қўштепа туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Сирожиддин Абдирасулов сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларини битирувчи ёшлар билан биргаликда тумандаги Давлат идораларига саёҳат уюштирди. Бундан мақсад, ёшларга келажакда ўзлари севган касбларини танлашда кўмаклашиш ҳамда давлат идоралари томонидан кўрсатиб келинаётган хизматлар бўйича етарли билим ва тушунчалар бериш эди.

Мазкур саёҳат энг аввало Сирожиддин Абдирасулов раҳбарлик қилиб келаётган туман Давлат солиқ инспекциясидан бошланди. Сирожиддин Абдирасулов ўқувчиларни кутиб олиб, солиқ нима, солиқларнинг қандай ундирилиши ва уларнинг сарфланиши, солиқ тўловчиларга кўрсатиб келинаётган  интерактив хизматлар орқали яратилган шарт-шароитлар билан таништирди.

Бундан ташқари ўқувчилар саёҳатлари давомида Агробанк Қўштепа туман филиалида бўлишиб, банкларнинг бугунги кундаги хизматлари, омонатлар, валюта маблағлари, шунингдек ҳисоб рақамлардаги пул маблағларини кўчириш, электрон банк интерактив хизматлари тизимидан фойдаланиш тартиблари ҳақида маълумот олдилар.

Қўштепа туман Давлат хизматлари марказида давлат хизматлари кўрсатиш жараёни билан танишдилар. Марказ директори ҳамда мутахассислар уларга давлат хизматлари, марказ фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. 

Фуқароларга яратилган шароитлар ва янги қўшилган хизматлар тўғрисида тушунчалар олишди, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва марказ ходимлари томонидан ўқувчи-ёшларга давлат хизматлари кўрсатилди.

Ички ишлар бўлимида эса бу тизимнинг иш фаолияти ҳақида тушунчалар берилди.

Ёшлар туман Халқ қабулхонасида мурожаатлар билан ишлаш тамойиллари билан танишдилар.  

Учрашув давомида мутасадди идораларнинг раҳбарлари ёшлар билан ўзларининг иш жараёнидаги тажрибалари ҳақида ўртоқлашдилар.  Сайёр учрашувда иштрок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олдилар ва ушбу саёҳатларидан мамнун бўлдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати