Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2020-02-28 09:17:21    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 27 феврал куни ижтимоий тармоқлар орқали “Икки боланинг онаси: МИБ уйимизни яширинча кимошдига қўйиб юборибди” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.

           Ушбу хабарда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Арчазор кўчаси 205-уйда яшайман. Икки фарзандим бор, яқин кунларда насиб этса учинчи фарзандимни ҳам дунёга келтираман.

Туман МТМ биносининг бир қисмида кўп йиллардан бери яшаб, тадбиркорлик қилиб келамиз. Жойни хусусийлаштириш учун неча йиллардан бери ҳаракат қилиб келаман. Яқинда эса МИБ ходимлари ушбу жойни биздан яширинча кимошдига қўйиб юборишибди. Суд эса уйимизни бузиш ҳақида қарор чиқарди. 6 йилдан бери ушбу ҳудудда қурт боқамиз. Аммо маҳалла раиси ҳам ҳақиқатдан тониб, “бу ерда яшамайди” дея маълумотнома берибди.

Турли идораларга арз қилдим, бир неча марта Тошкентга ҳам бориб келдим. Фарзандларим билан кўчада қолмоқдаман. Мутасадди идоралар биз каби ҳимоясизларни ҳимоя қилади деган умиддамиз” – дея шикоят қилинган.

Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган шикоятни исми-шарифи кўрсатилмаган фуқаронинг номидан Қўштепа тумани, Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини, Зиё кўчаси, 4-уйда яшовчи онаси Жўрабоева Хақиқат Машрабовна юборган.

        Фуқаро Х. Жўрабоева ўзи юқорида таъкидлаганидек, анчадан буён ушбу мауаммо бўйича турли идораларга арз қилиб келмоқда. Унинг шикоят аризалари Қўштепа тумани ҳокимлигининг тегишли мутахассислари ҳамда шу соҳага дахлдор ходимлар томонидан ўрганиб чиқилган ва тегишли жавоб хатлари берилган.

           Мурожаатда кўрсатилган объектга “Ермулккадастр” ДК Қўштепа  туман филиали томонидан “Ғиштмон-Чимкент масъулияти чекланган  муқобил машина  трактор  парки” номига  кадастр  ҳужжати тайёрлаб  берилган  бўлиб, ушбу  объектга солиқ ва бошқа мажбурий қарздорликлари сабабли Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан “Қўшимча кўрсатма берилгунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида”ги хатига биноан “таъқиқ” қўлланилган.

          Фуқаро Жўрабоева Хақиқат Машрабовна “Ғиштмон-Чимкент  масъулияти чекланган  муқобил  машина  трактор  парки” бино-иншоотларини солиқ ва бошқа мажбурий қарздорликларига асосан Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими томонидан таъқиққа олинганини била туриб, меъёр ва талабларни бузган ҳолда, ўзбошимчалик билан ҳеч қандай асосларсиз эгаллаб олган. Фуқаро Х. Жўрабоевага бу қилган ишлари қонунга хилоф эканлиги туман ҳокимлиги мутахассислари ва Ермулккадастр ДК ходимлари томонидан бир неча маротаба тушунтирилган бўлсада, шикоятчи ушбу огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирган.

“Ғиштмон-Чимкент” ММТПнинг бино-иншоотлари солиқдан бўлган қарздорлигини қоплаш учун Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими томонидан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали сотувга қўйилиб, ушбу кўчмас мулк аукцион савдосида тадбиркорлар томонидан сотиб олинган. Бугунги кунда тадбиркорга ушбу бино-иншоотда ўз фаолиятини йўлга қўйиши ва ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш каби ишларига фуқаро Жўрабоева Хақиқат Машрабовна томонидан тўсқинлик қилинмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати