Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА БИР КУН!

×

 2020-02-27 15:20:30    140

PDF юклаш
Чоп этиш


2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”

Бу – илм-маърифатни юксалтириш, билимдон, юқори салоҳиятли ёшларни тарбиялаш эканлигини янада чуқурроқ англатади. Шу сабабли, замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш ҳаммамиз учун узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот-технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. 

Қўштепа туман Давлат хизматлари марказида тумандаги 48-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари келиб, давлат хизматлари кўрсатиш жараёни билан танишдилар. Марказ директори ҳамда мутахассислар уларга давлат хизматлари ҳамда марказ фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. 

 

Фуқароларга яратилан шароитлар ва янги қўшилган хизматлар тўғрисида тушунчалар олишди, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва марказ ходимлари томонидан ўқувчи-ёшларга давлат хизматлари кўрсатилди.


Битирувчиларга олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ДХМ орқали ҳужжат топширишнинг афзаллик томонлари тушунтирилди. Ўқувчиларнинг давлат хизматлари марказига қилган саёҳатларидан мамнун бўлдилар.


 

Қўштепа тумани давлат хизматлари маркази