Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШТА ТАШАББУС – БЕШТА ИМКОНИЯТ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-02-26 13:33:03    210

PDF юклаш
Чоп этиш


ОИЛА, МАҲАЛЛА ҲАМДА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҲАМКОРЛИГИ ЖУДА МУҲИМ

2019 йил 19 март  куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги «Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тўғрисида»ги маърузасида кўрсатилган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Юртбошимизнинг видеоселектор йиғилишидаги маърузасида  белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, оила, маҳалла ҳамда таълим муассасаси ҳамкорлигини ошириш мақсадида Қўштепа тумани ХТБга қарашли 49-умумий ўрта таълим мактабининг 9-“Д” синф ўқувчилари иштирокида “Бешта ташаббус – бешта имконият” номли тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир Қўштепа туман Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ташкил этилди. Унда мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н. Отабеков иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Н. Отабеков, мактаб директори С. Ортиқов, маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш. Акбаровлар  ёшларнинг турли диний оқимларга кириб қолишини олдини олиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Ёш авлодни  тарбиялашда, уни  баркамол шахс этиб тарбиялашда оила, маҳалла ва мактаб ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, айрим  муаммоларни  ҳамкорликда ечишга чақирдилар. Ота-оналарнинг айниқса, онанинг оилада, фарзанд тарбиясида роли катта эканлиги, мактабда синфдан ташқари олиб борилаётган тўгаракларда ўқувчиларнинг иштирокини таъминлашда ота-оналар назоратини кучайтирилиши муҳим аҳамият касб этилиши алоҳида такидлаб ўтилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати