Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-02-26 08:59:08    109

PDF юклаш
Чоп этиш


“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугунги кунда ҳаётимизнинг ажралмас бўғинига айланган ушбу тамойил халқимизнинг жамиятга, давлатга ишончини мустаҳкамлаш, том маънода ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.  Туман ҳокими И. Новиковнинг навбатдаги қабули ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди. Ушбу қабул туман Халқ қабулхонасида ўтказилиб, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар қатнашди.

Қабулда фуқаролар асосан, янги чеклардаги кўчаларни шағаллаштириш ва электр таянч устуни ўрнатиш, фарзандларини МТМга жойлаш, деҳқончилик учун ер олиш сингари турли масалаларда мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, атрофлича ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати