Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2020-02-18 09:55:39    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 14 феврал куни @sizdantelegram ижтимоий тармоғи орқали “Гавжум йўл ўзбошимчалик билан эгаллаб олинди” сарлавхаси остида хабар тарқатилди.

         Унда айтилишича, “Қўштепа тумани, Лойсон мфй, Дилкаш ва Ҳамжихатлик кўчаларини боғловчи йўл, шу ерлик оила томонидан ўз бошимчалик билан эгаллаб олинган ва бу ерга терак кўчатлари экилган” – дея шикоят қилинган.

      Халқ депуталари Қўштепа тумани Кенгашига 27-Лойсон сайлов округидан сайланган депутат А.Қодиров, Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари Б.Қурбонов, Қўштепа тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Ж.Қосимов, “Ермулккадастр” туман бўлими раҳбари У.Абдуллахожиев ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Қўштепа тумани Лойсон маҳалла фуқаролар йиғинига бориб ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам, Дилкаш ва Хамжихатлик кўчаларини боғловчи ҳудудда ноқонуний тартибда ер майдони эгаллаб олиниб, ушбу ҳудудга фуқаролар томонидан терак дарахти экилганлиги аниқланди.

      Ушбу ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат шу жойни ўзида бартараф этилиб, барча ноқонуний экилган терак дарахтлари кесиб ташланиб йўл фойдаланиш учун тайёрлаб қўйилди.