Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши фаолияти йўлга қўйилди

×

 2020-01-11 11:04:55    113

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида Тадбиркорлар кенгаши фаолияти ташкил этилди.

Тадбиркорлар жамоат кенгашлари низом асосида ўз ишини жамоатчилик асосида олиб боради. Тадбиркорлар кенгашининг асосий вазифалари кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ваколатли органларга тақдим этиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва бошқалардан иборатдир.

Қўштепа туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёржон Таниқулов раислигида Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди.


Йиғилишда тумандаги Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши раиси Иброхимжон Султонов ташкил этилган ушбу Кенгаш томонидан амалга ошириладиган устувор вазифалар, шу жумладан, тумандаги Тадбиркорларни эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб қувватлаш, маҳаллаларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, Кенгаш аъзоларини фаолият давомида жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиши, фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги, жамоатчилик назоратини амалга оширишда тегишли қонуний талабларга қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидланди.

Қўштепа тумани ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда ишлаш жараёнини янада чуқурлаштириш, туманнинг чекка ҳудудлардаги ва марказдаги тадбиркорлар билан учрашиш, фуқароларни тадбиркорлик қилишга жалб этиш, доимий тизимли муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ҳал этилиши бўйича ўринли таклифларни бериб бориш зарурлиги алоҳида эътироф этилди.


Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан тадбиркорлик соҳасига оид янги қонун ва қарорларни ўрганиб, туман адлия бўлими билан ҳамкорликда тадбиркорларга тушунтириш бериш орқали тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти ва кўникмасини шакллантиришга аҳамият берилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.


Қўштепа тумани бош вазир қабулхонаси ахборот хизмати