Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2020-01-06 17:59:30    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани Хумдон қишлоғи, Боғбонлар кўчаси 105-уйда яшовчи Умидахон Каримованинг хонадонида қишлоқ ахолисининг фойдаланиши учун кутубхона ташкил этилганлиги, оилавий аҳволи ва соғлигини инобатга олган ҳолда ушбу кутубхонани шароитини яхшилаш, китоблар сонини кўпайтириш ҳамда кутубхона фаолиятини юритиш учун ойлик тайинланишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов Хумдон маҳалласининг масъул ходимлари билан биргаликда ушбу хонадонга бориб, масалага ойдинлик киритиш учун ўрганишлар олиб борди.


Ўрганишлар натижасида 880 дан зиёд китоблар мавжуд бўлган хонадондаги кутубхонани маҳалла аҳлининг барчаси учун қулай бўлган бинога кўчириш ва У.Каримовага тегишли тартибда ойлик тўланишига келишиб олинди.