Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мурувват кўнгилдан бошланади

×

 2020-01-04 13:22:04    116

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда кексалар ва ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этиш ва ҳаётдан рози бўлиб яшашига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча Қўштепа туманидаги ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ногиронлик аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминлаш мақсадида туман ҳокими, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи биргаликда ногиронлиги бўлган фуқароларимизни хонадонларида бўлиб, уларни ҳолидан хабар олдилар ва уларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси тарқатилди.


- Бундай эътибордан жуда ҳам хурсанд бўлдик – дейди Ферузахоннинг онаси. – Энди қизим ҳам ёстиқдан бош кўтариб, кўчага чиқа олади. Табиат гўзалликларидан баҳра олади. Бизга ғамхўрлик қилаётган юртбошимизга каттадан-катта раҳмат айтамиз.


Хонадон эгалари фарзандларига кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлиб, ташкилотчиларни дуо қилдилар.