Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда "Сайловлар шаффоф ва ҳалол ўтдими?" сарлавҳаси остида тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2019-12-24 17:43:46    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали Сайловлар шаффоф ва ҳалол ўтдими? сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.

Хабарда аниқ далилларга асосланилмаган ҳолда, 109-Қўштепа сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан қўйилган номзод бир ой олдин танлаб олинганлиги ва одамлар орасида бирор маротаба тарғибот - ташвиқот ишлари олиб борилмаган – дея шикоят қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, 109-Қўштепа округ сайлов комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзодларнинг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари учун режа график ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ташкил этилган. Барча номзодларга тенг шароит яратиб берилган. Ҳар бир номзод учрашувларда сайловчиларни сайловолди дастурлари билан таништириб ўтган.

Хусусан, 109-Қўштепа сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Ш.Рахимов ҳам бошқа 4 та партия номзодлари қатори график асосида ҳудудларда ўтказилган учрашувларда сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништириб ўтган.

Шу йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бўлиб ўтган сайлов жараёнининг якуний хулосаларига кўра кўп овоз тўплаган. Бу жараёнда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштироки ёки қўллаб-қувватлаши кузатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 40-моддасида келтириб ўтилганидек, сайлов жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига ҳудудларни ободонлаштириш, фуқаролар, айниқса, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, сайлов комиссияларини техник воситалар, мебель, ашёлар, офис техника воситалари, транспорт билан таъминлаш каби вазифалар юклатилади.