Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Буюк ва муқаддас Ватанимиз мадҳияси

×

 2019-12-10 14:51:21    616

PDF юклаш
Чоп этиш


Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Ҳар бир сатри чуқур маънога эга бўлган давлатимиз мадҳиясининг мардонавор ва соҳир оҳанги барчамизни сеҳрлаб қўяди, қалбимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради.

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун имзоланди. Мазкур қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади, унга зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир.

Қўштепа тумани Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган куннинг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими И.Новиков сўзга чиқиб, Давлатимиз мадҳияси қабул қилинган куннинг 27 йиллиги билан муборакбод этди.


Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.