Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Янги бинода қўштепаликларга сифатли, қулай ва тезкор давлат хизматлари кўрсатилади

×

 2019-12-05 09:50:12    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани марказида анъанавий архитектура ва ҳалқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган ҳолда бунёд этилган давлат хизматлари марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Қўштепа туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда тантанали равишда янги қуриб битказилган давлат хизматлари марказини туман аҳли ихтиёрига топширдилар.

Тантанали очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ибратли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Очилиш маросида сўзга чиққан раҳбарлар янги Давлат хизматлари маркази  туман аҳолисига сифатли, қулай ва тезкор давлат хизматларини кўрсатишга имкон яратишини таъкидлаб, туман аҳолисини янги иншоотнинг очилиши билан табрикладилар.


Ушбу давлат хизматлари маркази биноси анъанавий архитектура ва ҳалқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган ҳолда бунёд этилган. Фуқаронинг навбатга туриш вақтини мазмунли ташкиллаш мақсадида кутиш залига алоҳида эътибор билан ёндашилган. Бино киравериш қисмида марказ директори хуш кайфиятда фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, тегишли ойналарга ҳамда ходимларга йўналтиради. Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфолэнд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ ахборот олиши мумкин. Марказда бир вақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 500 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Хушбичим ва ўзига хос дизайндаги замонавий жиҳозланган залда 3 та мониторда 130 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун тақдим этилган.


Қўштепа туман давлат хизматлари маркази ушбу ҳудудда кўп миллатли аҳолига бирдек давлат хизматларини кўрсатади. Марказ биносида тадбиркорлар учун Бош вазир қабулхонаси ҳам иш бошлади. Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилганлигига 2 йил тўлиши шодиёналари ҳамда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрами арафасида туман аҳолисига бу янги  бино ўзига хос совға бўлди.