Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Таклиф ва мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

×

 2019-12-04 09:37:39    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Янгиланиб бораётган Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, иш ўрни яратиб, кўплаб оилалар иқтисоди учун ўз ҳиссасини қўшаётган ишбилармон тадбиркорларимизга давлатимиз раҳбари ва барча даражадаги раҳбарлар томонидан кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги эртанги кунимиз фаровонлиги ва юртимизнинг жаҳон бозорига ўз маҳсулотлари билан кириб боришига имконият яратмоқда.

Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва кўмак бериш мақсадида туман ҳокими И.В.Новиков раислигида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида туман ҳокими тадбиркорларнинг таклифлари ва мурожаатларини тинглади.


Тадбиркорларнинг таклифлари қўллаб-қувватланиши, мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича масалага даҳлдор ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.