Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 83 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

×

 2019-11-30 13:47:11    181

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ХТБ тасарруфидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 83 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни мактаб директори Рустамжон Юсупов очиб берди.

Тадбирда меҳмон сифатида иштирок этган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Aсронова ва Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар мактаби ўқувчилари Рустамжон Хошимов ва Сарвиноз Турсуновалар ташкил қилинган тадбир замирида ёшлар атоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди билан янада яқиндан танишиш имкониятига эга бўлганликлари, шоирнинг босиб ўтган ижод йўлида қолдирган улкан маънавий мероси хусусида тўхталиб, шоирнинг ижодига мансуб тўртликлардан ўқиб бердилар.

Тадбир давомида халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва шоир қаламига мансуб шеърларни ифодали ўқиб бердилар.


Тадбир сўнгида бўлажак шоиралар сифатида эътироф этилган ва ўзларининг ижодий намуналарини ўқиб эшиттирган ўқувчилар М.Ғозиева ва М.Тўлқиноваларга эсталик совғалари топширилди.