Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Саноат ярмаркасида Қўштепалик тадбиркорлар фаол иштирок этди

×

 2019-11-28 16:53:25    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш юзасидан шу йилнинг 28 ноябрь куни Фарғона шаҳрида “Бизнес маркази”нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

“Бизнес маркази”да ташкил этилган саноат ярмаркасининг расмий очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 50 дан зиёд тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари намуналарини саноат ярмаркаси иштирокчилари учун намойиш этдилар.

Жумладан, ярмаркада Қўштепа туманидан тўқимачилик, трикотаж, саноат махсулотлари, қурилиш моллари, ва ҳунармандчилик буюмлари билан тумандаги “Униформ плюс” МЧЖ, “Уз Нур Лорд текстил” МЧЖ, “Мавж қувонч зиё” МЧЖ, “Файзли Робияхон жилоси” хусусий корхоналари иштирок этдилар.