Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОГОҲЛИК ВA ҲУШЁРЛИК – ФAРОВОН ҲAЁТ ГAРОВИ

×

 2019-11-28 11:21:52    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани марказида жойлашган 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш маркази эксперти Саодатхон Жуманова, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича вилоят Идоралараро комиссияси масъул котиби Қобулжон Ҳасановлар республикамизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида наркобизнес ва наркомания иллатларининг томир отишига йўл қўймаслик мақсадида жойларда жамоат назоратини янада кучайтириш, тарғибот ишларини кўпайтириш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтдилар.


Таъкидланганидек, бошқа давлатларга турли йўллар билан кириб бориб, кўплаб оилаларнинг соғлигига ҳавф солаётган ушбу иллатга қарши барчамиз бирдек курашишимиз зарур.