Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ғолиблари аниқланди.

×

 2019-11-23 17:18:07    225

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси A.Aбдумаликов, туман ҳокими ўринбосари A.Юсупов, туман “Камалак” болалар ташкилоти раиси Д.Холиқов, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Фестивални Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси A.Aбдумаликов очиб бериб, иштирокчиларни тадбир мақсади билан таништирди. Ёшларимизнинг миллий мафкуравий билимларини ошириш, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари, ижодкор зиёлилар ролини кучайтириш, болалар ижтимоий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди.


Фестивалда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларидан сараланган ўқувчилар 6 та номинация бўйича ўз истеъдодларини намойиш қилдилар.


Якуний натижаларга кўра, 13 нафар иштирокчилар ғолиб сифатида эътироф этилди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.


Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Шоҳрух РAҲМОНБЕРДИЕВ,

Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси