Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бош ҳисобчининг ноқонуний хатти-ҳаракати давлатга 101 миллион сўмга тушди

×

 2019-11-23 12:53:11    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва Бюронинг Қўштепа тумани бўлими тезкор ходимлари томонидан Қўштепа туман  электр тармоқлари корхонасида ўтказилган ўрганиш давомида, туман   ЭТКҳисобчиси Ю.А. корхонада электр ҳисобини юритишда “Электр ҳисоб” расмий дастурида ишлаш учун унга ишониб топширилган электрон калит “пароль имзо” орқали компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда 2014 йил ноябрь ойидан 2019 йил август ойига қадарли турли вақтларда ЭТК истеъмолчиси бўлган 16 та юридик корхоналарининг электр ҳисоблаш коэффициентларига ғаразли ниятларда ўзгартиришлар киритиш орқали ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, давлат манфаатларига 504.577 кВт.соат ёки 101 млн. 589,4 минг сўм моддий зарар етказганлиги аниқланди.

Шунингдек, Фарғона вилоят ХЭТК  мутахассислари томонидан берилган  26.09.2019 йилдаги 7295-15-3-сонли қайта ҳисоб-китоб хулосасига кўра, корхона ҳисобчиси Ю.А. ўзига бириктирилган электрон калит орқали 16 та юридик истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларига фойдаланаётган электр энергиясини ҳисобга олиш учун ўрнатилган токтрансформатор коэффицентларини 26 маротаба асоссиз равишда ўзгартирилганлиги оқибатида, “Фарғона ХЭТК” АЖ манфаатларига 504.577 кВт.соат ёки ушбу ҳаракат содир этилган давридаги даврларга мутаносиб равишда 101.589.467 сўмлик электр энергиясини истеъмолчиларга ҳисоб-китоб қилинмаганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолатда Қўштепа туман электр тармоқлари корхонаси ҳисобчиси Ю.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ҳаётжон СУЛАЙМОНОВ,

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими бошлиғи