Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Севимли телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали эфирга узатилган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2019-11-19 15:13:42    279

PDF юклаш
Чоп этиш


Севимли телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали 14 ноябрь куни, Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани, Бешкапа қишлоғидаги намунавий уйлардаги коммунал тизимлардан, жумладан табиий газ тизимидан хонадон эгалари норози эканлиги тасвирланган хабар эфирга узатилди.

Хабарда 2013 йилда бунёд этилиб, аҳолига узоқ муддатли кредит асосида сотилган намунали уйларда яшовчи аҳолининг кўрсатилаётган коммунал идоралари хизматидан мамнун эмаслиги, куз-қиш мавсумида иситиш тизимларида муаммолар яққол кўзга ташланаётганлиги баён этилган.

Ушбу хабар юзасидан “Ҳудудгазфарғона” МЧЖ Қўштепа туман газ бўлими филиали масъул ходимларининг маълум қилишича, 2012 йилда табиий газ бор ҳудуд бўлганлиги учун филиал томонидан ижобий хулоса берилган. Намунали уйларнинг қурилиши 2013 йилдан бошланган ва йил якунига қадар қуриб битказилган. Шу давр мобайнида “Ўқчи”, “Кичикбешкапа”, “Каттабешкапа”, “Қорақушчи” ҳудудлари табиий газ таъминоти қониқарсиз ҳудуд сифатида рўйхатга олинган ва суюлтирилган газ балонларига мослаштирилган. Ушбу ҳудудлар орасида намунали уйлардаги 50 та хонадон ҳам бор. Аҳоли томонидан қайтадан ариза ва мурожаат қилинса, вилоят “Ҳудудгазфарғона” МЧЖга тааллуқли мутахассислар иштирокида гуруҳ тузилиб, жой бориб ўрганилади. Агар ўрганиш натижалари бўйича ижобий хулоса тақдим этилса, табиий газ билан таъминланади, ҳолат ўзгаришсиз қолса суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Маълумот учун туманда 40 710 та хонадон мавжуд бўлиб, ҳозирда 2 000 дан зиёдроқ хонадонлар газлаштирилган. Қолган хонадонлар эса график асосида суюлтирилган газ балонлари билан таъминланиб келинмоқда.