Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Оммавий маданият” – маънавият кушандаси

×

 2019-10-14 10:31:49    609

PDF юклаш
Чоп этиш


Юксак миллий маданият, маънавият ҳар бир даврда жаҳон халқларини бир-бирига яқинлаштирувчи асосий восита бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай бўлиб келмоқда.

Миллий-маънавий маданиятимизни минтақавий ва умуминсоний қадриятлар билан яқинлаштириш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг сермазмунлиги ва кўпқирралилиги билан жамиятимиз ҳаётида ўз аксини топмоқда.

Миллий ва умуминсоний маданиятни уйғунлаштириш, унинг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ёш авлодни маънавий тарбиялашнинг асоси бўлмоғи лозим. Ҳаётимизга шиддат билан кириб келаётган техника ва технологиялар, глобаллашув жараёнларида бундай бойликнинг моҳиятини янада чуқурроқ англаш долзарб аҳамият касб этади. Бугун кескин тус олаётган “оммавий маданият” ҳам маънавий таҳдидлардан биридир.

Ахборот омма орасида шу даражада жадаллик билан кириб бормоқдаки, ҳар бир қатлам ундан баҳраманд бўлишга интилмоқда. Замонавийлик, тезкор тараққиёт, сўнги ахборот маконини забт этиш ёшларимизнинг ҳаёт тарзига айланиб бормоқда. Албатта, бу қувонарли ҳол. Бир неча тилда сўзлаша олиш, интернет оламига кириб дунё янгиликларидан хабардор бўлиш имкониятининг мавжудлиги уларнинг билими, дунёқараши кенгаяётганлигидан дарак беради. Бироқ турли ахборот хуружлари, мафкуравий тазйиқлар тобора авж олиб бораётганлигини кўриш мумкин. Ёшлар онгини заҳарлашда улар турли даражадаги кўз илғамас усуллардан фойдаланишмоқда.

Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали биргина ҳаракатнинг ўзи бузғунчи кучлар қуршовига тушиб қолишга сабаб бўлаётир. Аслида “оммавий маданият” соясида кириб келаётган аҳлоқсизлик, беҳаёлик, зўравонлик ва бузуқлик каби иллатлар дунёдаги ҳеч бир халқнинг миллий маданиятига ҳам, умумбашарий қадриятларга ҳам тўғри келмайди.

Халқимизнинг гўзал маънавий қадриятларга йўғрилган ор-номус, андиша, шарму - ҳаё каби тушунчалари ҳаётимизга сингиб кетган. Айниқса, ота-онага ҳурмат, аёлга эҳтиром, мардлик ва жасурлик сингари туйғуларимиз бутун дунё халқларини ром этиб келади. Диёримизда аҳолининг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил этганлиги боис, уларнинг исёнкор ғояларга қарши туриши учун юртимизда ўзига ҳос ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида бу масалага тўхталиб, ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда, дея алоҳида таъкидлайди. Шундай экан ёш авлодни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига қарши турли тадбирларнинг кенг тарғиб қилиниши ҳам бунинг яққол исботи дейиш мумкин.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, фикрлар ранг-баранглиги, ҳар бир ҳалқнинг анъана ва қадриятларига эҳтиром кўрсатиш жамиятимизнинг энг муҳим тамойиллари этиб белгиланган. Бунга муносиб бўлиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир!

Шарофиддин ҲАКИМОВ,

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари