Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Халқаро қизлар куни” муносабати билан Ёшлар марказида тадбир бўлиб ўтди
2019-10-11 17:56:51 285
Халқаро қизлар кунига 2012 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблеясида асос солинган. Ушбу кун қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига бутун дунёнинг эътиборини қаратиш мақсадида ҳар йили 11октябрда нишонланади.
Халқимизда қиз болани парваришлаш, уларга таълим ва тарбия бериш, қизларни оила ва юрт шаъни деб ардоқлаш ҳамиша устуворлик касб этган. Шоирона таъбир билан айтганда “Ўғил бола уйнинг, қиз бола кўнгилнинг султони” ҳисобланади.
Тумандаги ёшлар марказида ушбу кун муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Омонбоева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ходимлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида юртимизда ёшларга айниқса, қизлар учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги, турли хил танловлар ташкил этилганлиги ва ҳар соҳада ташаббускор қизларимиз сафи кенгайиб бораётганлиги хусусида сўз юритилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати