Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Буюк ипак йўли” халқаро фолклор мусиқа фестивали

×

 2019-07-16 14:20:54    284

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 18-майдаги “Буюк ипак йўли” халқаро фолклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги  371 – сонли қарори асосида,  Марғилон шаҳридаги “Эркин Воҳидов номидаги “Маданият ва истироҳат боғида 11-13-июл кунлари “Буюк ипак йўли” халқаро фолклор мусиқа фестивали бўлиб ўтди.  Фестивалда Фарғона вилояти  Марғилон шаҳри “Чодир жамол”, Қўқон шаҳри “Қўқон ёр-ёри”, Қўштепа тумани “Кабутар”, Сўх тумани “Сўх чашмаси”, Фурқат тумани“Шодлик” ва Қувасой шаҳри “Қўш чинор” фольклор-этнографик ансамбллари, шунингдек, 41 та ҳаваскор фольклор гуруҳларимавжуд бўлиб, ҳар бир гуруҳнинг бир-бирига ўхшамаган, ўзига хос репертуарлари билан иштирок этишди. Уларнинг мусиқий ижрочилигида ялла, лапар, айтишув, ўлан, ёр-ёр, аллалар алоҳида эътиборни ўзига торди.

Фестифалда Қўштепа тумани ҳам ўз чиқишлари ва кўргазмалари билан фаол иштирок этди.

“Буюк ипак йўли” халқаро фольклор фестивали доирасида “Ижодий жамоалар” ўртасида Фарғона вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган танловда фаол иштироки учун Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Кабутар” фольклор – этнографик халқ жамоаси Фарғона вилояти хокимининг дипломи билан тақдирландилар.