Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани спорт бўлими: "Олимпиа куни" муносабати билан ўтказилган мусобақа жараёнлари

×

 2019-07-06 13:52:45    240

PDF юклаш
Чоп этиш


Олимпия куни” бутун Республикамиз бўйлаб умуммиллий халқ сайли тарзида нишонланмоқда. Бундан кўзланган мақсад – юртимиз аҳолисининг турли қатламини, айниқса, ёшларни мана шундай эзгу ғоя остида бирлаштириш, уларни спортга жалб этиш саналади.
6 июль санасига белгиланган мазкур тадбирга тайёргарлик аллақачон бошланиб кетгани диққатга сазовордир. Республикамизнинг турли ҳудудларида ушбу кунга бағишланган оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, Олимпизмнинг эзгу ғояларини илгари суриш мақсадида ташкил этилаётган ушбу тадбирларда кўп сонли ёшлар иштирок этаётгани барчани қувонтириши табиий.

Шу муносабат билан Қўштепа тумани спорт бўлими томонидан,  Қўштепа тумани “Болалар ва  ўсмирлар спорт мактаби”да спортнинг енгил атлетика туридан 1000м га югуриш ҳамда 100м га югуриш турлари бўйича мусобокалар ташкилланиб ўтказилди. Мусобақа қатнашчилари эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Қўштепа туман спорт бўлими бошлиғи

Ғуломжон Юлдашев