Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ
2024-04-26 12:19:24 164
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшанжон Бегматов бугун Қўштепа туманида бўлиб, ҳудудларда учрашувлар ўтказди. Тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев, туман Кенгаши котибият мудири Бобуржон Ахмаджонов ҳамда туман Кенгаши депутатлари ва маҳаллалардаги бешлик вакиллари иштирок этишди.
Учрашувлар давомида иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, эришилаётган натижалар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилинди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижодкорлигидаги фаолияти ва қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.
Маҳалларда еттилик фаолиятини йўлга қўйилаётгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.
Мулоқотда депутат иштирокчилар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан ўзининг фикрларини билдирди.