Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ ЖАРАЁНИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-28 16:16:31 168
Жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Қўштепа туманида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилди. Туманда бу йил пахта ҳосили учун 6 минг 890 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Айни кунларда қўштепалик фермерлар юқори кайфиятда иш олиб боришмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят сектор раҳбарлари Қўштепа туманида бўлиб, чигит экиш ишларига тайёргарлик жараёнлари билан танишдилар.
Хусусан, вилоят сектор раҳбарлари “Қумтепа Қамиштепа” МТПП ҳудудидаги “Сойибжон Абдужаббор” ҳамда “Алижон Бобомурод” фермер хўжаликларида бўлиб, жорий йил ҳосили учун чигит экилиши режалаштирилган майдонларда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
Вилоят раҳбари томонидан масъулларга чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.