Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “ТАРБИЯНИНГ БОШ МАКТАБИ – ОТА-ОНА ИБРАТИ” ДЕБ НОМЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-03-25 15:16:25 188
Бугун, Қўштепа туманидаги “Маданият марказида” вилоят ҳокимлигининг Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда туман ҳокимлигининг Оила ва хотин-қизлар бўлими қошидаги “Оқила аёллар” ҳаракатининг ҳамкорликдаги “Тарбиянинг бош мактаби – ота-она ибрати” деб номланган маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова, вилоят “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси Ю.Раҳимовалар иштирокида ўтказилган тадбирда вилоятдан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда Қўштепа туманидаги мутасадди раҳбарлар, шунингдек, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва тумандаги ибратли оилалар иштирок этишди.
Тадбир давомида иштирокчилар ва ибратли оила вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда уларнинг ҳаёт йўллари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.
Қизиқарли ва мазмунли ўтган маънавий-марифий тадбир давомида ибратли оила вакилларига эсдалик совғалари ҳамда таниқли журналист, “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримованинг “Буни умр дерлар” деб номланган китоби муаллиф томонидан совға сифатида берилди.
“Тарғибот гуруҳи” вилоят раҳбари С.Алимова эса Қўштепа тумани “Оқила аёллар” ҳаракати ҳамда “Тарғибот гуруҳи” раҳбари Д.Юсупова ва бошқа фаолларга Наврўз байрами муносабати шунингдек, Диний-маърифий соҳа фаолиятини ривожлантиришдаги фаол иштироки, республикада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Ташакурнома”сини топширди.
Тадбир давомида туман Маданият уйи хонандаларининг бадиий чиқишлари намойиш этилиб, куйлар шўх қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.