Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
2023-03-13 09:15:30 235
Кеча Қўштепа туманидаги барча зиёратгоҳ ва қадамжолар, қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Маҳаллалардаги кексаю-ёш иштирокида аждодларимиз мангу қўним топган масканлар супуриб-сидирилди ва тозаланди.
Хусусан, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Маҳалла аҳли томонидан қабристон ва кўчаларда тозалаш ишлари ташкил этилди.
Туман ҳокими И.Новиков иштирок этган тадбирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳам экилди.
Ободонлаштириш ишлари якунида аждодлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилиниб, элга тинчлик-омонлик ва деҳқончиликларга қут-барака тилаб дуо қилинди.
Ҳудди шундай тадбирлар Ғиштмон, Карнайчи, Борот қўйингки, туманимиздаги барча маҳаллаларда ташкил этилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.