Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/364fe9ca06ab7bd9c3773.jpg)
2023-03-03 17:43:02 146
![](https://telegra.ph/file/364fe9ca06ab7bd9c3773.jpg)
Бугун Йўлдошобод маҳалласидаги Муҳаббатхон Хайдаровларнинг хонадонида Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашева иштирокида кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалладаги хотин-қизлар билан очиқ мулоқот– сайёр учрашув ташкил этилди.
Тадбирда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш, доимий иш билан таъминлаш ҳамда оилавий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш борасидаги таклифлар билдирилди.
Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашева томонидан батафсил жавоб берилди.
Ушбу тадбир маҳалла аёлларининг сумалак сайлига ва ўйин-кулгуларига уланиб кетди.
![](https://telegra.ph/file/45c852c632c44f1473a02.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dd214d819fbf601453d44.jpg)