Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-03-02 10:12:01    176

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда: “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қувурбоши маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Кўчамиздаги ичимлик сув қувурини янгилаймиз деб асфальт йўлни ковлашди. Ишни 3 кунда битказамиз деб ваъда беришганди, 15-20 кун ўтса-да, иш якунланмади. Сувни қўшни кўчадан ташиб келяпмиз. Бунинг устига кўча лойга ботган. 50-мактабга қатнайдиган 700-800 бола лой кўчадан юришига тўғри келяпти. Кўчамизга ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам машиналари ҳам кира олмаяпти. Ишни тез муддатда, сифатли якунлашларини сўраймиз” – дейилади.

Ушбу танқидий мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408-сонли “Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида Қувурбоши МФЙ ҳудудида 1 дона ичимлик суви қудуғини таъмирлаш, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 2 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари “Барака Файз Инвест” МЧЖ томонидан бажарилмоқда.  

Фуқаролар мурожаати белгиланган тартибда тегишли мутахассисилар томонидан ўрганилганида, пудратчи ташкилотнинг техникалари носозлиги сабабли ишларни бажара олмаганлиги аниқланди. Ҳозирда қўшимча бошқа техника олиб келиб ишларни бажарилишини ҳамда кўчаларга тортилган тармоқни қум-шағал аралашмаси билан кўмиб, теккислаш ишларини 3 кун муддатда ўз якунига етказилиши маълум қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram