Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-01-25 12:55:53    124

PDF юклаш
Чоп этиш



Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, давлатни ич-ичидан емириб боради, халқ орасида норозилик кайфияти кучайишига олиб келади. Давлат ва жамиятда соғлом муҳитнинг қарор топиши, барқарорлиги, тинчлиги ва тараққиёти учун хавф солади. Шу боисдан ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан биридир.

Бугун, Қўштепа тумани ҳокимлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги юзасидан ўтказилган брифингда шулар ҳақида сўз юритилди. 

Брифинг туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Илхомжон Ишанкулов ҳамда туман прокурорининг катта ёрдамчиси Элёржон Шерматовлар иштирокида ўтказилди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Брифингда туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, подполковник Илхомжон Ишанкулов коррупцияга қарши курашиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар (тадбирлар), шунингдек, “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги юзасидан батафил маълумот берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram