Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРҲИСОБ: “ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ АМАЛДА

×

 2023-01-24 11:50:51    162

PDF юклаш
Чоп этиш



“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 2022 йилда Қўштепа туманида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Хусусан, дастур доирасида электр таъминотини яхшилаш борасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилди.

Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида Лангар маҳалласидаги Хумо кўчасида ТП-138 ни юкламасини енгиллатиш учун қўшимча 1 дона трансформатор пункти ўрнатиш ва 1.5 километр 0.4 кВ тармоқ қуриш режалаштирилган бўлиб, 87 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 2,6 километр узунликда янги тармоқ тортилди. КТПС русумли, қуввати 160 кВА трансформатор пункти ўрнатилиб, ишга туширилди.

Шунингдек, Боғишамол кўчасида 65 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 1,5 километр янги тармоқ қурилди. КТПС русумли, қуввати 160 кВА трансформатор пункти ўрнатилиб, ишга туширилди.




Янгиариқ маҳалласида ҳам ушбу дастур бўйича ТП-207 ни юкламасини енгиллатиш учун қўшимча КТПС-160 кВА ўрнатилиб, 0.4 кВ тармоқ қуриш учун 79 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди ва 3,4 километр янги тармоқ қуриб битказилди.

Янгиариқ маҳалласидаги ТП-209 ни юкламасини енгиллатиш учун 1 дона трансформатор пункти ва 1.6 километр янги тармоқ қуриш белгиланган бўлиб, 68 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 3 километр янги тармоқ қурилди. КТПМ русумли, қуввати 100 кВА трансформатор пункти ўрнатилиб, ишга туширилди.

Янгиариқ МФЙ даги 213-сонли, қуввати 160 кВА бўлган трансформатор қуввати 250 кВА ли трансформаторга алмаштирилди.

Дастур доирасида Лангар ва Янгиариқ маҳаллалари ҳудудида 4 дона янги трансформатор пунктлари ва 299 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 10,6 километр узунликда янги тармоқ қуриб ишга туширилган бўлса, 9 дона трансформатор пункти ва 40,5 километр электр узатиш линиялари қурилди.

  




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram