Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒИШТМОН МАҲАЛЛАСИДА  ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА

×

 2022-11-24 08:43:19    170

PDF юклаш
Чоп этиш



Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир. 

Қўштепа туманида аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳаллий йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бугунги кунда биргина Ғиштмон маҳалласининг ўзида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 200 млн. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳалладаги Янгиариқ, Оҳанг, Ибинсино ҳамда Нафосат кўчаларининг 3600 метр қисмида асфальтлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

Шунингдек Канрайчи маҳалласидан Ғиштмон маҳалласига кириш йўлининг 110 метр қисми аҳолининг ташаббуси билан ҳашар йўли орқали асфальтлаштирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан бугун халқимиз мамнун. Дахлдорлик ҳисси эса тобора ошиб бормоқда.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram