Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕҲНАТ КОДЕКСИ ТАРҒИБОТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-11-23 18:54:32    220

PDF юклаш
Чоп этиш



Айни кунларда жойларда ушбу кодекснинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинарлар, турли тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун моҳиятини кенг оммага етказиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Х.Тошалиев  ва Фарғона вилояти Адлия бошқармаси Қўштепа туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Иқболжон Зокировлар Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар бўйича тушунчалар бериб ўтди.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Янги Меҳнат кодекси амалдаги кодексга қўшимча нормалар киритилиши орқали такомиллаштирилди, меҳнат қонунчилигида мавжуд бўлган бўшлиқлар тўлдирилди.

Ҳозирда амалда фойдаланилаётган Меҳнат кодекси 294 та моддадан иборат бўлган бўлса янги Меҳнат кодексида меҳнат муносабатлари 581 та модда билан тартибга солинмоқда.

Семинар давомида иштирокчилар томонидан кўтарилган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram