Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 171 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ”БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-26 11:04:25    176

PDF юклаш
Чоп этиш



25 – октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлигида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўзга чиқиб туманимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди.

Шунингдек тадбирда сўз олган туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлонов сўнгги йилларда ички ишлар органларида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг самарасига тўхталар экан, бу борада айниқса ходимлар ва фахрийларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар бугун алоҳида эътиборда эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туманимиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ҳамда профилактика инспекторларига 10 та компьютер жамланмалари топширилди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram