Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РОКИЯХОН МУСИНОВА ПАРА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
2022-10-24 19:41:14 212
Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой ўтган бу йилги пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатида янги марралар забт этилди, янги номлар кашф қилинди. Энг қувонарлиси ушбу мусобақаларда Қўштепа туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Рокияхон Мусинова ҳам иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади.
Рокияхон Мусинова Ўзбекистон очиқ чемпионатида спортнинг пара енгил атлетика тури бўйича иштирок этиб, ядро улоқтириш, диск улоқтириш ҳамда найза улоқтириш бўйича ғолиб бўлиб, 3 та олтин медални қўлга киритди.
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов бугун 5-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, чемпион Рокияхон Мусиновани қўлга киритган ғалабаси билан табриклаб, унга туман ҳокимлигининг эсдалик совғасини топширди.