Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 191 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2019 ЙИЛИ ЯПОНИЯ ХУКУМАТИНИНГ “КИЧИК МИҚЁСЛИ ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАРГА БЕҒАРАЗ ЁРДАМ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 13-СОНЛИ ДМТТГА ЖАМИ 49 664 АҚШ ДОЛЛАРИ АЖРАТИЛДИ

×

 2022-10-07 19:44:52    205

PDF юклаш
Чоп этиш



Ривожланиш учун расмий ёрдам доирасида Япония ҳукумати ривожланаётган мамлакатларнинг турли эҳтиёжларига жавоб берадиган кўплаб дастурларни амалга оширмоқда. “Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури 1995 йилда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган бўлиб, 1995 йилдан бошлаб ушбу Дастур доирасида Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ), тиббиёт ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа нотижорат ташкилотлар томонидан умумий миқдори 28 547 151 АҚШ долларлик 399 лойиҳа амалга оширилди. Дастурнинг мақсади аҳолининг оддий қатламларини бирламчи эҳтиёжларини (basic human needs) ва инсон хавфсизлигини (human security) таъминлаш орқали уларга бевосита ёрдам кўрсатишдир.

2019 йили Япония хукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида Қўштепа туманидаги 13-сонли ДМТТга жами 49 664 АҚШ доллари ажратилиб муассаса тўлиқ ўқув ускуналари билан таъминлаган.

Дастур доирасида олинган ўқув ускуналаридан бугунги кунда қай даражада фойдаланилаётганлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистондаги Япония элчихонасининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури координатори Нана Маруяма 13-сонли ДМТТга ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонга муассаса тарбияланувчилари томонидан тайёрланган кичик мусиқий дастур намойиш этилди. Тадбирда болажонлар японча рақс ҳам ижро этишди.

Ўзбекистондаги Япония элчихонасининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури координатори Нана Маруяма куннинг иккинчи ярмида тумандаги 35 ДМТТда бўлиб, муассасадаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Эслатиб ўтамиз, ушбу муассасанинг ҳам 41 500 АҚШ доллар қийматидаги жихозлаш лойиҳаси Япония элчихонасининг Иқтисодий бўлимига тақдим этилган.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram