Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТМОҚДА

×

 2022-10-07 15:42:52    199

PDF юклаш
Чоп этиш



“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шу жумладан, Қўштепа туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

Ҳафталик доирасида 20-ИДУМнинг ижодкор ўқувчилари Шодлик МФЙ, Мевазор кўчасида истиқомат қилувчи 80 ёшни қарши олган Оҳунова Оминахон онанинг ҳолидан хабар олишди.

Онахон суҳбат давомида ўзининг ҳаёт йўллари ва эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. 



Ҳудди шунингдек, 38-умумий ўрта таълим мактабининг ижодкор ўқувчилари ҳам Шаҳартепа маҳалласида истиқомат қилувчи 90 ёшни қарши олган Турғунбой ота ҳолидан хабар олишди.

Кутилмаган ташрифдан Турғунбой ота мамнун бўлиб, дуога қўл очди ва тинч-осуда ҳаётимизга шукроналик билдирди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram