Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-29 14:10:07 263
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қўштепа туманидаги “Хосиятхон хожи она” тантаналар саройида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда сектор раҳбарлари, ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган педагог ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар ҳамда фахрий ўқитувчилар иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Илёсбек Новиков устоз ва мураббийларни бугунги касб байрамлари билан табриклаб, келажак эгаларимизга таълим-тарбия бериш йўлидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади. Шунингдек, жорий йилда таълим соҳасида эришган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг бир гуруҳ устоз ва мураббийларга фахрий ёрлиқ ва байрам совғалари топширилди.
Тўкин дастурхон атрофидаги гурунг ва суҳбатлар тадбир иштирокчиларини, таълим тизими ходимларини бир бирларига янада яқинлаштирди.
Байрам тадбири меҳмонларнинг дил сўзлари ҳамда туман Маданият уйи хонандалари ва мактаб ўқувчиларининг куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳда давом этди.