Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-09-20 16:28:35    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини Иқтидор кўчасидан юборилган танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қумтепа МФЙ Иқтидор кўчасидан мурожаат қиляпмиз. “Очиқ бюджет” дастури орқали Иқтидор кўчасининг 500 метр қисмини асфальтлаштириш лойиҳасини ютиб олган эдик. Дастурда 500 метр йўлни асфальтлаштириш кўзда тутилган, фирма эса фақат 400 метрга асфальт ётқизди, 100 метр йўл қолиб кетди. Молия идораси 500 метр йўл таъмири учун маблағ ўтказилганини айтмоқда. Ҳолатни ким назорат қилар экан?”  – дея хабар қилинган. 

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Фуқаро Жасурбек Якубов томонидан Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинидаги Иқтидор кўчасининг 500 метр қисмини асфальтлаштириш учун 170,0 млн.сўм “Очиқ бюджет” порталига таклиф киритилган. Мазкур тадбирни амалга ошириш учун “Фарғона Йўл Сервис Лойиҳа” МЧЖ томонидан буюртмачи туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Вахобов иштирокида нуқсон далолатномаси тузилган.

Ушбу тузилган нуқсон далолатномасига асосан Иқтидор кўчасининг узунлиги 410 метр, эни 4 метрли асфальтлаштириш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун “Фарғона Йўл Сервис Лойиха” МЧЖга 3,2 млн.сўм ўтказилган ҳамда лойиҳачи томонидан лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан сўнг мазкур объект умумий қиймати 168,2 млн.сўмни ташкил қилган.

Бюртмачи томонидан яъни туман ободонлаштириш бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ комиссияси томонидан танлов ўтказилиб, ўтказилган танлов натижаларига кўра 161,9 млн.сўмга Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ғолиб деб топилиб, буюртмачи туман Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 2022 йил 16 июн куни 161,9 млн.сўмга шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан Иқтидор кўчасини асфалтьлаштириш ишларини жорий йилнинг 16 июл кунигача якунлаш бўйича мажбуриятини олган.

Бугунги кунда Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 161,9 млн.сўмлик (100%) ишлар бажарилиб, бажарилган ишлар даолатномасида узунлиги 410 метр эни 4 метр бўлган 1640 м2 ички йўл асфалтьлаштирилган.

Юқорида кўрсатилган ташаббус бўйича ажратилган 170,0 млн.сўм маблағнинг 3,2 млн.сўми лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларига, 161,9 млн.сўми пудрат ишлари учун йўналтирилган бўлиб қолган 4,9 млн.сўм иқтисод қилинган маблағ жамғармага тикланган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram