Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2022-09-14 17:00:02 236
Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида “Туман маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларда ёшларга оид дастурлар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларининг самарадорлиги” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков иштирок этган очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идораларнинг раҳбарлари ҳамда шу ҳудудда яшаётган ёшлар қатнашдилар.
Тадбирда аввало Қайрағоч маҳалласи ёшлар етакчиси Ж.Мўминов томонидан ҳудудда ёшларга оид дастурлар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларининг самарадорлиги юзасидан ташкил этилаётган ишлар билан танишилди. Шунингдек, туман раҳбари маҳалладаги ёшларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш мақсадида улар билан суҳбатлашди.
Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилган очиқ мулоқотда 9 нафар ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Ёшлар томонидан асосан доимий иш билан таъминлаш ва бошқа масалалар юзасидан 9 та мурожаат билдирилди. 6 та мурожаат шу жойнинг ўзида ўзининг ижобий ечимини топди. Қолган мурожаатлар юзасидан мутасаддилар томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, билдирилган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.