Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ТЕРИМЧИЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚАЛАР УЮШТИРИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/de3033ac82f765f26ec1a.jpg)
2022-09-12 07:53:47 123
![](https://telegra.ph/file/de3033ac82f765f26ec1a.jpg)
“Оилавий теримчилар” мусобақаси ғолиблари аниқланди
Қўштепа туманида пахта теримчиларининг кайфиятини кўтариш, теримга янада иштиёқларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида, туман ҳокимлигининг ташаббуси билан теримчилар ўртасида турли мусобақалар уюштирилмоқда.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ходимларининг ташаббуси билан “Ёқуб ота” фермер хўжалигида пахта теримида иштирок этаётган теримчиларни рағбатлантириш, уй бекаларини пахта термига жалб этиш мақсадида “Оилавий теримчилар” мусобақаси ташкил этилди.
Кун якуни бўйича энг кўп пахта терган “Оилавий теримчилар” аниқланди. Теримчиларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Х.Бозоров ҳамда вилоятдаги ва тумандаги 4 та сектор рахбарлари иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/851855a616e230031e0d6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1cd69685198b0c9b0250c.jpg)
Мусобақада 1-ўринни Каттабешкпа МФЙда яшовчи М.Жўраевалар оиласи, 2-ўринни Соҳибкор МФЙда яшовчи Н.Содиқовалар оиласи, 3-ўринни А.Ботировалар оиласи олди. Ғолибларга қиммат баҳо совғалар берилди. Барча қатнашчилар эса терим мусобақасидаги иштироклари учун моддий рағбатлантирилди.