Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2022-09-08 15:45:54 153
Янги таҳрирдаги "Реклама тўғрисида"ги Қонун 9-сентябрдан кучга киради – дея хабар беради Қўштепа туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова.
2022-йил 7-июнда қабул қилинган Қонуннинг 6-моддаси “Рекламанинг тили” бўлиб, у қуйидагича:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади.
Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:
1. Реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;
2. Ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги керак;
3. Рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак.
"Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан 100 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳурматли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субеклар ташқи реклама воситаларини жойлаштиришда қонун талабларига риоя этишларингизни сўраймиз.