Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОР ЭЛГА МАДАДКОР
2022-09-08 10:30:52 185
Сўнгги йилларда Қўштепа туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий бизнеснинг барқарор ўсишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, ҳудудларда ишлаб чиқаришнинг муттасил ўсишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича сезиларли даражада ижобий ўзгаришларга эришилди.
Отабек Хакимов Лангар маҳалласида 2017 йилда яхши ниятлар билан иш бошлади. Махсус кийимлар ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган “Uniform partner” МЧЖ томонидан қисқа вақт мобайнида бир қанча ижобий натижалар қўлга киритилди. Шунингдек, биринчи навбатда корхонага яқин ҳудуддаги маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оила вакилларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Корхонада дастлаб 5 нафар тикувчи аёллар ишлаган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 30 дан ошди. Қолаверса, юртимизда тадбиркорларга берилган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланган Отабек Хакимов ўз фаолиятни янада кенгайтирди.
“Uniform partner” МЧЖда ишчиларга барча шароитлар яратилиб, бир маҳал иссиқ овқат ташкилланган. Уларнинг ишга келиб-кетишлари учун эса алоҳида траспорт ажратилган. Ишчи ходимлар томонидан юртимиздаги йирик корхоналарга буюртма асосида махсус кийимлар тикилаётган бўлса, МДҲ давлатлари билан тузилган шартномага кўра, яқин кунларда экспортни йўлга қўйиш ҳам режалаштирган.