Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗ ИШИНИНГ ФИДОИЙЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2022-08-31 23:40:31 184
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Дилларда байрам шукуҳи
Қўштепа тумани кейинги йилларда ҳар соҳада тубдан ўзгаришлар бўлмоқда. Ҳудудларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадал суратларда давом этмоқда.
Жумладан, туман марказидаги 4К 859 “Лангар Қоракалтак” автомобиль йўлининг 0,4 км қисми ҳамда 4К 859а “Қўштепа тумани маркази” автомобиль йўлининг 0,8 км қисми “Инвестиция” дастури асосида умумий узунлиги 1,2 км туман марказидаги автомобиль йўли реконструкция қилинди.
Лойиҳани умумий қиймати 1,8 млрд.сўм бўлиб, автомобиль йўли четига 1,8 км пиёдалар йўлаги ҳамда 1,6 км велосипед йўлаги қурилди. 70 дона тунги ёритиш тизими ўрнатилди. Шунингдек, автомобиль йўли четига 2.4 км узунликда латок (бетон) ариқлар ўрнатилди.
Ушбу бунёдкорлик ишларида фаол меҳнат қилаётган хизматчиларга мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан алоҳида эътибор кўрсатилди.
Бугун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Ўз ишининг фидоийларига эса эсдалик совғалари топширилди.