Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 267 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ ВА ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (ФОТО)

×

 2022-08-27 17:59:45    238

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

 Дилларда байрам шукуҳи

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Қўштепа туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу шодиёна туманимиздаги барча маҳаллаларда кўтаринки кайфиятда, шодмонликда нишонланмоқда. Шунинг билан бирга хайр-саховат тадбирлари ҳам бўлиб ўтмоқда. Хусусан,  бугун шундай тадбирлардан бири “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Ўқчи сарой” тадбирлар уйида ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, туман маҳалла хайрия жамоат фонди ҳамда “Ўқчи саховати”нинг ташаббуси билан маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг 9 нафар фарзандлари учун суннат тўйи ўтказилди.

Тантанада туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, маҳалла ва хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Б.Йўлбарсов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идораларнинг раҳбарлари, нуроний отахон ва онахонлар, шунингдек, тўй болаларнинг яқин инсонлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, барча иштирокчиларни байрам билан қутлаб, тўй болаларни ва уларнинг оила аъзоларини бугунги шодиёна кун билан табриклади.

Хатна тўйини нишонланаётган болажонларга велосипедлар совға қилиниб, эсдалик совғалари улашилди.

– Бугун, фарзандим Файзулло ва бизнинг оила аъзоларимизни қувончимиз чексиз. Оиламизда моддий томондан қийинчилик бўлаётганлиги туфайли фарзандимга суннат тўйи қила олмаётган эдик. Мана, бошқа болалар қатори менинг фарзандимни ҳам суннат тўйи ўтказилмоқда. Шундай хайрли ишни бошида турган аввало юртбошимизга, қолаверса, барча ташкилотчилар ва хомийларга мингдан-минг раҳмат айтамиз – дейди, Ўқчи маҳалласида яшовчи Н.Артиқова.

Дарҳақиқат, бугун айтилган барча эзгу тилаклар, яхши ниятлар, чиройли дуолар, гўзал куй ва қўшиқлар тўй болаларга аталди. Албатта бу кун улар учун унитилмас кун бўлди.




















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram