Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ВА НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА (ФОТО)
2022-08-24 15:20:50 194
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Қўштепа туманида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остидаги байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун, Дўрмон маҳалласидаги “Келарчи бува” зиёратгоҳида ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда тарғибот гуруҳи ҳамкорлигида бир пиёла чой устида ташкил этилган байрам тадбирида нуроний отахон ва онахонларга, меҳнат фахрийларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Қолаверса тадбирда ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ҳам қатнашдилар. Шунингдек, байрам иштирокчиларини табриклаш учун сектор раҳбарлари ҳам ташриф буюришди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, барчани байрам билан табриклади. Меҳнат фахрийлари ва нуронийларга ҳурмат кўрсатилиб, уларга байрам совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда байрам табриклари йўлланиб, мусиқий чиқишлар намойиш этилди. Иштирокчилар эса бугунги доруломон кунимизга шукрона айтишиб, юртимизга тинчлик ва файз-у барака тилаб дуога қўл очдилар.